"Ливерпуль" Семеньони ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Борнмут" қанот ҳужумчиси Антуан Семеньо фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттириши мумкин. Бу маълумотни "Indykaila News" нашри тарқатмоқда.
Манбага кўра, мерсисайдликлар "Борнмут"га Семеньонинг 73,5 миллионлик товон пулини тўлашга тайёр. Агар ганалик футболчининг кетиши муқаррар бўлса, "гилосчилар" трансфер ойнасининг дастлабки икки ҳафтасида Семеньонинг сотилишини тўхтатмоқчи. Футболчининг ўзи жамоани тарк этиб, Чемпионлар Лигаси даражасидаги клубга ўтишни хоҳлайди.
Маълумот учун, бу мавсумда 25 ёшли вингер барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, олтита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.



Комментарии