"Локомотив" футболчисига А Серия ва Ла Лига клублари харидор бўлмоқда

  • 26 ноября, 2020, 22:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Мурило Серкейра яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Tecno

“Чемпионат” нашрининг хабар беришича, 23 ёшли бразилиялик футболчига Ла Лига ва А Серия клубларидан таклифлар бор. Аммо ҳозирча ушбу жамоалар номи ошкор этилмаяпти.

Мурильо жорий мавсум Россия премьер-лигасида 15 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол уришга муваффақ бўлди. У “Локомотив” сафида 2019 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Унинг трансфери 2,5 млн еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию