"London Chess Classic 2025". Нодирбек Абдусатторов дурангдан сўнг 2-турда ғалаба қозонди!
Хабарингиз бор, шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов "London Chess Classic 2025" турнирида иштирок этмоқда.
Вакилимиз 1-турда Гаваин Маророа Жонес билан муроса йўлини танлаган эди. Бугун эса Нодирбек Абҳиманю Мишрани мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа 26 ноябрдан 5 декабргача Лондондаги “Эмиратес Стадиум”да ўтказилади. Бу йилги турнир10 нафар кучли гроссмейстерлар иштирокидаги классик давра тизимидаги мусобақа бўлади.



Комментарии