
Луис де ла Фуэнте: "Педри, Мерино, Субименди – улар ҳам "Олтин тўп"га муносиб"
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Педри ҳақида юқори баҳолар берди.
"Ажабланарли, шундай даражадаги футболчи Евро–2024да бирор гол урмаган. Бу қанчалик яхши эканини кўрсатади.
Тарихда футбол кўп марта испан футболчиларига нисбатан адолатсиз бўлган – Хави, Иньеста ёки Хаби Алонсо мисолида. Ҳозир бизда Ламин Ямал ва Фабиан Руис каби номзодлар бор, лекин Педри, Мерино, Субименди – улар ҳам "Олтин тўп"га муносиб.
Бироқ Педри ўз позициясида дунёдаги энг яхши футболчи. Бу ҳақиқат", – деди де ла Фуэнте Туркияга қарши ЖЧ–2026 саралаш баҳси (6:0)дан сўнг.
Комментарии