Лукаку учун "Ювентус" ҳам курашга қўшилиши мумкин

  • 6 июля, 2019, 08:01
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳам "Манчестер Юнайтед" форварди Ромелу Лукаку учун курашга қўшилмоқчи. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлуки Ди Марцио хабар бермоқда.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 26 ёшли бельгиялик футболчи учун "Наполи" ва "Интер" ўзаро кураш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Таъкидлаш керакки, "Интер" Лукаку учун 85 миллион евро тўлашга тайёр. Футболчининг агенти аллақачон “қизил иблислар” раҳбарияти билан ҳам учрашган.

Маълумот учун, Лукаку ўтган мавсум МЮ сафида жами 45та ўйинда майдонгу тушди ва 15та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию