Любинко Друлович: Жамоам фантастик даражада ўйнади
"Бугун 95 дақиқа давомида ўйинни тўлиқ устунликда ўтказдик. 2-3 та қулай имкониятларга эга бўлдик аммл улардан фойдалана олмадик. Биз Осиё чемпионати финал босқичига йўл олдик ва йигитларга раҳмат.
Футболчилар билан икки ой тайёргарлик кўрдик. Бугун ҳисоб очилмаган бўлсада, жамоам фантастик даражада ўйнади деб айта оламан. Мураббий сифатида ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Ўйлайманки, ярим ҳимояда ҳам яхши ўйин кўрсатдик.
Осиё чемпионатига қадар анча муддат бор ва таркиб ўзгариши ҳам мумкин. Таиланддаги қитъа биринчилигида ўтган сафарги натижани такрорламоқчимиз. Асосий вазифа эса олимпиадага йўлланмага эга чиқиш.
Европа ва Осиёнинг гранд жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказишга ҳаракат қиламиз", - деди Друлович.
Комментарии
А точнее так: вот вам и кранты, гибель резерва. В национальной хоть что-то было, а тут вообще провал. Но не удивительно: АФУ только таких и принимает на работу, на всё согласных и трусливых, готовых постелить им ковровую дорожку даже на ухабистом горном кряже, чтобы красиво было хотя бы внешне. Этот "фантастический тренер" из той же породы: болтун. Я не пошёл на игру, потому что не хотел это слышать. Но повторю ему и всей АФУ в глаза то, что здесь написано. За себя отвечаю, и это многие успели понять давно, даже кто меня не знал.
Bilmadim bu jamoa bilan Taylandda olimpiyada yo'llammasi uyoqta tursin guruxdan ham chiqa olmimiz . Nima bo'lganda ham o'yinni jonlantirishimiz kerak