
Маддаленанинг мураббийи: "Ислом Махачевни нокаутга учратиш мумкин, агар..."
UFC чемпиони Жек Делла Маддаленанинг мураббийи Бен Виcкерс россиялик Ислом Махачевнинг заиф томони ҳақида гапирди.
"Ўйлашимча, Исломнинг жағи Белал Муҳаммадникидек мустаҳкам эмас. Бу Махачевнинг заиф жиҳати! Агар Жек рақибнинг жағига зарба бера олса, у нокаутга учраши мумкин. Деллада ажойиб кардио ва фавқулодда куч бор", — деди Виcкерс "Submission Radio" You Tube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Махачев (27-1) ва Маддалена (18-2) тўқнашуви 16 ноябрь куни "UFC 322" турнирида бўлиб ўтади.
Комментарии