Мадрид суперклуби 160 миллион еврога яна тўрт ўйинчи билан кучайтирилади

CHERY AUTO

АҚШ мезбонлигида клублар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида муваффақиятсизликка учраган Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне раҳбариятга норозилик билдирган.

Tecno

Аргентиналик мутахассис бош соврин учун кураша олмаганини турнир олдидан таркиб янги ўйинчилар билан кучайтирилмагани билан изоҳлади.

Энди мадридликлар 160 миллион евро сарфлаб, жамоага тўрт нафар кучли ўйинчини олиб келишни режалаштирмоқда.

Fichajes нашрининг ёзишича, Диего Симеоне  испаниялик футболчи Алекс Баэна (50 миллион евро туради), аргентиналик ҳимоячи Родриго Ружери (20 миллион евро) ва америкалик ярим ҳимоячи Жонни Кардосо (30 миллион евро) каби истеъдодларни танлаган.

Бундан ташқари, трансфер нишонлари қаторига “Тоттенхэм” юлдузи Кристиан Ромеро ҳам қўшилди. “Атлетико” тажрибали марказий ҳимоячи учун 60 миллион евро йўналтиришга тайёр.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию