Магомед Анкалаев Алекс Перрейрага қарши жангдан олдин жароҳат олганмиди?

  • 17 октября, 17:51
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Магомед Анкалаевнинг секунданти Рамазан Эмеев россиялик жангчи Бразилия вакили Алекс Перрейрага қарши чемпионлик тўқнашувидан олдин қовурғасидан жароҳати олганини тасдиқлади.

Tecno

“Ўша куни мен йўқ эдим. Анкалаев Махачқалада спарринг ўтказаётган пайти тизза зарбасини ўтказиб юборибди. Натижада уни қовурғаси дарз кетган. Буни текширув чоғида аниқладик. Мазкур воқеа Алекс билан баҳсдан тахминан бир ярим ой олдин содир бўлганди”, — деди Эмеев “Ушатайка” You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Магомед Анкалаев "UFC 320" турнирида Алекс Перрейрадан 1-раундда нокаутга учраган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию