
Магомед Анкалаев: "Биринчи дақиқаданоқ Алекс Перрейрани нокаут қилишга интиламан”
Таниқли ММА жангчиси Магомед Анкалаев (19-1-1-1 N/C) ярим оғир вазн тоифасида UFC чемпиони Алекс Перрейра(12-2)га қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди.
“Ўқув-машғулот йиғини якунланди. Мен жангга тайёрман. Алекснинг юзини "тўғирлаб қўяман". Биринчи дақиқаданоқ уни нокаут қилишга интиламан” — деб ёзди россиялик ижтимоий тармоқларида.
Эслатиб ўтамиз, Перрейра ва Анкалаев ўртасидаги тўқнашув 9 март куни "UFC 313" турнирида бўлиб ўтади.
Комментарии