Магуайр: "Биз жуда қаттиқ меҳнат қилдик ва бу стадионнинг таъсири катта"

BEPUL PROPAN

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр Европа лигаси чорак финалида "Лион" устидан қозонилган драматик ғалаба (5:4) ҳақида фикр билдирди.

"Бу ажойиб ўйин бўлди, биз жуда қаттиқ меҳнат қилдик. Иккинчи таймда ўйинни тўлиқ назорат қилдик, учинчи голни уриш имкониятларимиз бор эди. Аммо улар ҳеч нарсадан гол урди – бу биз учун кутилмаган ҳолат бўлди.

Қўшимча вақтда рақиб 10 киши бўлиб ўйнаётганида 2:4 ҳисобида ортда қолиш – бу ёқимсиз вазият. Биз ҳаддан ташқари очилдик. Шунга қарамай, руҳан мустаҳкамлик кўрсатдик ва бу стадионнинг таъсири жуда катта бўлди.

Harry Maguire of Manchester United looks on during the UEFA Europa League 2024/25 Quarter Final Second Leg match between Manchester United and...

Ўзининг голи ҳақида

Тўртинчи гол биз учун оғир зарба бўлди, бироқ қайтиш имконияти бор эди. Ғалаба голини уриш менга насиб этганидан жуда мамнунман – бу беқиёс ҳиссиёт.

Гол уриш вақтида фол бўлгани ҳақидаги баҳслар

У орқага ҳаракат қилаётганди, мен эса қўлим билан уни бироз тўсдим, лекин бу фол эмас – ҳатто яқин ҳам эмас" – дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди англиялик фулбек.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию