
Магуайр: "Биз ёмон ўйнасак ҳам Роналду барибир гол урарди"
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр 2021/22 йилги мавсумда Криштиану Роналду билан бирга ўйнаган даври ҳақида фикр билдирди.
"Жамоада Криштиану бўлиши — ажойиб эди. У ўйнади, гол урди — бу ҳақиқий мўъжиза эди. Биз ёмон ўйнаган пайтларимизда ҳам у гол урарди. Бу унинг қай даражада кучли эканини кўрсатади. Ўша мавсумда у албатта бизнинг энг яхши футболчимиз бўлган. Шунчаки, жамоа атрофидаги вазият ва тактика иш бермади", — дея таъриф бериб ўтди англиялик ҳимоячи.
2021/22 йилги мавсумда МЮ Англия чемпионатида олтинчи ўринни эгаллаган. Роналду эса 39 ўйинда 24 та гол урган. Ҳозирда у Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" жамоасида тўп сурмоқда.
Комментарии