
Манба: “Реал” етакчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади
“Реал” ҳужумчиси Родриго Гоэс “қаймоқранглилар” билан янги шартнома имзолади, деб хабар беради “Marca” нашри.
21 ёшли бразилиялик футболчининг Мадрид клуби билан янги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Қайд этилишича, ҳужумчининг маоши йилига тўрт миллиондан етти миллион еврога кўтарилади. Янги битимга кўра, футболчининг товон пули бир миллиард еврони ташкил қилади.
Родриго ўтган мавсумда “қироллик клуби” сафидаги барча турнирлар доирасидаги 49 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ва 9 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Комментарии