"Манчестер Сити" - "Ньюкасл": Матнли трансляция
- 90'

Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'

Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 90+'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Стерлинг ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
- 89'
Бернарду Силванинг ўнг қанотдан ёриб кириб тепган тўпи анча кучли ва ноаниқ бўлди.
- 75'

Кевин Дойл Рияд Маҳрез ўрнига майдонга тушди.
- 75'

Дубравка Давид Силванинг яқин масофадан берган зарбасини қайтаришга эришди.
- 69'
Уотер-брек
- 65'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Давид Силва жаримадан ажойиб гол урди.
- 61'

Жезус ўрнига Бернарду Силва ҳамда Фоден ўрнига Стерлинг майдонга туширилди.
- 58'

Метью Ритчи ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
- 50'
Давид Силванинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
- 49'
ФОДЕЕЕЕНННН!!! Деярли очиқ қолган дарвозага инглиз футболчиси гол кирита олмади.
- 46'

Канселу ва Родри майдондан олинди. Уларнинг ўрнини Уокер ва Гюндоган тўлдиради.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 45'

Танаффус!
- 45+'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'

Бурчак тўпидан сўнг Отамендининг берган зарбаси ўхшамади.
- 41'
Де Брюйненинг ўта қулай имкониятдан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 24'
Уотер-брек
- 21'

ГОООООООЛЛЛЛЛ!!! Де Брюйненинг ажойиб узатмасидан сўнг Маҳрез деярли бўш қолган дарвозани ишғол қилди.
- 15'
Фоден бир нечта футболчидан ўтиб дарвоза томон зарба берди. Ноаниқ.
- 13'
Маҳрезнинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.
- 9'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Жезус ҳисобни очмоқда.
- 3'
Маҳрезнинг зарбасини Дубравка ушлаб олди.
- 1'

Учрашув бошланди!



Комментарии