 
                "Манчестер Сити" - "Саутгемптон". Матнли трансляция
Бир неча дақиқалардан сўнг АПЛ 5-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Саутгемптон" баҳси старт олади. Мазкур ўйиндан онлайн трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин
- 90+6' Учрашув якунланди. "Сити" очко йўқотди. 
- 90+4'Меҳмонлар шу натижага розидек кўринмоқда. Улар тўпни назорат қиляпти. 
- 90+3'Узоқ давом этган муҳокамалардан сўнг ҳакам голни инобатга олмаслик қарорида қатъий қолди. 
- 90+1' Стерлинг гол урди. Бироқ Рахим офсайдда қолиб кетгани учун ҳакам уни бекор қилди. 
- 90' Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 
- 89' Мезбонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди. 
- 87'Кевин Де Брюйненинг зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишга муваффақ бўлди. 
- 84' Стерлингга нисбатан қоида бузган Ливраменто огоҳлантирилди. 
- 82'Махрезнинг кучли зарбасини ҳимоячилар дарвозага қадар ўтказмади. 
- 81'Меҳмонлар хавфли бўлмаган аниқ зарбалар бермоқда. Бу сафарги уринишни ҳам Эдерсон ушлаб олди. 
- 79'Ўйин ўртача темпда давом этмоқда. 
- 77'Жарима майдони ичидан берилган зарбани Эдерсон ушлаб олди. 
- 76'Жарима майдони ичида Стерлинг йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини тайинлади. 
- 74'"Сити" рақибга нисбатан фаолроқ ҳаракат қилмоқда. 
- 72' Бернарду Сильва ўз ўрнини Филь Фоденга бўшатиб берди. 
- 71' Армстронгга тиббий ёрдам керак. 
- 69'Жэймс Уорд-Проузнинг узатмасини жамоадошлари дарвозага йўллай олмади. 
- 67' Габи Жезус ўрнига Рияд Махрез майдонга тушди. 
- 66'Грилишнинг зарбага ўхшаш узатмасига Жезус ета олмади. 
- 65' Фернандиньо ўз ўрнини Кевин Де Брюйнега бўшатиб берди. 
- 64'ЙЎҚ. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди. 
- 63'Рефери видеотакрорларни ўзи кўриш учун майдон четига йўл олди. 
- 62'Манчестерликлар ҳакамга жиддий эътироз билдирмоқда. Бироқ бу фойдасизга ўхшаяпти. 
- 61' Жарима майдони ичида Уокер рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам пенальти белгилади. 
- 60'Хазенхюттль шогирдлари эрта прессинг билан рақибга муаммо туғдиряпти. 
- 58' Тўпга зарба бериш чоғида рақиби билан тўқнашиб кетган Акега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 56'Натан Акенинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 
- 56'Меҳмонлар ҳимояда анча ишончли ҳаракат қиляпти. 
- 54'Армстронгнинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди. 
- 53'Жезуснинг зарбасига аниқлик етишмади. 
- 51'Жарима майдонига ёриб кирган Канселу йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди. 
- 49'Кутилмаганда, "авлиёлар" тўп назоратини ўзларида ушлаб турибди. 
- 47' Биринчисида бўлгани каби иккинчи таймни ҳам фаолроқ бошлади. Бироқ улар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 
- 46'Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз! 
- 45+3' Танаффус! 
- 45+2'Майдон эгалари бўлим сўнгини позицион ҳужум билан ўтказмоқда. 
- 45' Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди. 
- 44' Эл-Юнуссининг зарбасини Эдерсон ушлаб олди. 
- 43'Бўлим сўнгини Гвардиола шогирдлари устунликда ўтказмоқда. 
- 41'Жарима майдонига оширилган тўпга Жезус бироз ета олмади ва унинг зарбаси муваффақиятсиз чиқди. 
- 40'"Шаҳарликлар" бўлим сўнгида ҳам тўп назоратини ўзларида ушлаб турибди. 
- 37' Меҳмонларда мажбурий ўзгариш: Жек Стивенс ўз ўрнини Муҳаммад Салисуга бўшатиб берди. 
- 35' Жэк Грилишга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 33'Илкай Гюндоганнинг стандартдан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди. 
- 31' Габи бу сафар воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. 
- 28'Габриэль Жезуснинг узатмасига ҳеч ким ета олмади. 
- 27'Стерлинг жарима майдони ичидан зарба йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди. 
- 25' Бурчакдан етказиб берилган тўпни МакКарти муштлари билан уриб юборди. 
- 24'Грилиш Стерлинг томон пас оширди. Беднарек тўпни тўхтатиб, хавфни бартараф этди. 
- 22'Кайл Уокернинг узатмасидан кейин Гюндоган аниқ зарба бера олмади. 
- 20'Канселунинг хатосидан сўнг тўпга эга чиққан Ливраменто бироз шошиб қолди. Натижада, у берган пас ноаниқ кетди. 
- 18'Жарима майдонига оширилган тўпга Гюндоган бироз ета олмади. Яхши комбинация! 
- 17'Фернандиньонинг бош билан йўллаган зарбаси муваффақиятсиз чиқди. 
- 16'Қанотдан марказга юрган Грилишга ҳимоячилар ҳалал беришга муваффақ бўлди. 
- 15' Стандартдан жарима майдонига оширилган тўпни Эдерсон қайтарди.Хавфли вазият. 
- 13'"Сити" кўпчилик билан ҳимояга қайтишга мажбур бўлмоқда. Ҳужум вакили Грилиш ўз жарима майдони яқинида тўпни қабул қилиб оляпти. 
- 11' Айни дақиқаларга келиб меҳмонлар иккинчи бурчак зарбасидан фойдалана олмади. 
- 9'Ҳар икки жамоа вакиллари қанотларни фаол ишга солган ҳолда олдинга ўтмоқда. 
- 7'Ральф Хазенхюттль ўз шогирдларини бугунги баҳс учун яхши тайёрлагандек кўринмоқда. 
- 5'Манчестерликлар ўз услубига мувофиқ тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти. 
- 3' Меҳмонларнинг илк вазияти бурчак зарбаси бўлди. Аммо муваффақиятсиз. 
- 1' Ўйин бошланди! 
- 0'Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр! 



Комментарии