
“Манчестер Сити” барибир шу футболчини оладиган бўлди
“Манчестер Сити”да янги мавсум олдидан Хосеп Гвардиола бошчилигида авлодлар алмашинуви ва таркибни янгилаш ишлари давом эттирилмоқда.
Ҳозирча, жамоанинг энг нозик нуқтаси ўнг қанот ҳимояси бўлиб турибди. “Шаҳарликлар” бу позицияга “Ньюкасл” вакили Тино Ливраментони таклиф қилишни режалаштираётган эди.
Орада манчестерликлар бу фикрдан қайтганган бўлса-да, вазият яна Ливраменто трансферини кун тартибига қайтарди.
TBR Football нашрининг маълум қилишича, “Манчестер Сити” 22 ёшли қанот ҳимоячиси учун 57 миллион евродан кўпроқ маблағ таклиф этишни режалаштирмоқда. Чунки Хосеп Гвардиола янги мавсум олдидан ўнг қанот ҳимоясини мустаҳкамлашни талаб қиляпти.
Ливраменто “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Аристократлар” асосий таркибига кира олмаган ўйинчи 2021 йили “Саутгемптон”га кўчиб ўтганди. Икки йилдан кейин “Ньюкасл” уни 37,2 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган.
Комментарии