
“Манчестер Сити” “Барселона” футболчисини ўзига оғдириб олди
“Манчестер Сити” раҳбарияти “Барселона” тизимида тарбияланган 16 ёшли Хуан Лариос билан шартнома имзолади. 16 ёшли футболчининг ўзи Англияга кўчиб ўтишини тасдиқлади.
- Ниҳоят, мен тайёрман, - деб ёзди Лариос ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига.
Англия оммавий ахборот воситалари “Манчестер Сити”нинг янги футболчисини Хорди Альбага қиёслашмоқда.
“Барселона” ёш футболчилар академияси директори Патрик Клюйверт бир неча ой давомида ҳарчанд уринмасин истеъдод эгасини Каталонияда қолишга кўндира олмади.
- Истеъдодли ёш футболчилар бизни тарк этаётгани ачинарли ҳол. Агар уларнинг ўзи “Барселона”даги келажагига ишонмаса ва кетишни истаса, биз ҳеч нарса қила олмаймиз, - деди Патрик Клюйверт.
Комментарии