“Манчестер Сити” чемпион бўлганидан кейин ўйинчи сота бошлади

  • 1 июня, 2023, 08:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигаси ғолибига айланган “Манчестер Сити” ҳам ёзда таркибида ўзгаришлар қилади.

Манчестерликлар тез орада Жоау Канселуни сотиб юборади. Бу футболчи бош мураббий Хосеп Гвардиола билан уришиб қолганидан кейин қишда “Бавария”га ижарага жўнатилган эди.

Энди португалиялик ҳимоячининг ижара муддати тугади. Гвардиола уни келаси мавсум ҳам ўйнатмайди.

Айни пайтда икки суперклуб – “Арсенал” ва “Барселона”  Канселуга харидор бўлиб турибди. Унинг трансфери 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Агар ёзда Канселуни сотиб оладиган клуб топилмаса, “шаҳарликлар” уни яна ижарага беришга мажбур бўлади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию