
“Манчестер Сити” етакчиси Чемпионшип клубига ўтиши мумкин
“Манчестер Сити” қанот ҳимоячиси Кайл Уолкер ўз фаолияти энг яхши йилларини ўтказиб бўлди. Эндиликда, клуб унинг ўрнига бошқа ёшроқ қанот ҳимоячиси олиб келади. Катта эҳтимол билан 34 ёшли футболчи мавсум якунида жамоани тарк этади.
talkSPORT нашрининг хабар беришича, Уолкерга Чемпионшипнинг “Шеффилд Юнайтед” клуби қизиқиш билдирмоқда. Айнан шу клубда Кайл футболчилик фаолиятини бошлаган эди.
Бироқ, футболчи МЛС ёки Саудия Арабистони клублари ўтиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Ҳозирда “Шеффилд Юнайтед” Чемпионшипда 1-ўринни эгаллаб турибди. Клуб АПЛга қайтиши мумкин.
Комментарии