"Манчестер Сити" Гюндоганни қўйиб юбормоқчи эмас

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" футболчиси Илкай Гюндоган мавсум сўнггида клубни тарк этиши мумкин. Унинг жамоаси билан тузган шартнома муддати ўз ниҳоясига етмоқда. "Шаҳарликлар" ярим ҳимоячини қолишини истайди ва клуб Гюндоганга 1+1 шаклидаги янги шартнома тақдим этди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар тарқатди. 

Tecno

Инсайдернинг таъкидлашича, Гюндоган сўнгги қарорни қабул қилгани йўқ. Унинг олдида "Барса"га ўтиш танлови ҳам мавжуд. Хави мазкур трансферни амалга ошишини истамоқда. Шунингдек, 32 ёшли футболчига "Арсенал" ҳам қизиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гюндоган мавсум давомида "Манчестер Сити" таркибида 48 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 7 та асисст амалга оширди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию