
"Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартномасини узайтирди
"Манчестер Сити" клуби матбуот хизмати жамоа ҳимоячиси Рубен Диаш билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. Футболчининг клуб билан янги келишуви 2029 йилгача мўлжалланган.
Ҳозирда португалиялик ҳимоячи 28 ёшда, у "шаҳарликлар" сафида 2020 йилнинг сентябридан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсумда бир нечта ўйинларда "Манчестер Сити" сардори сифатида майдонга тушди. Умуман олганда, Диаш 2024/2025 йилги мавсумда "Манчестер Сити" сафида барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушди ва гол ёки ассист қайд этмади.
"Шаҳарликлар" ўтган мавсумни Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида учинчи ўринда якунлади. Янги мавсумни Хосеп Гвардиола жамоаси "Вулверҳемптон"га қарши ўйин (4:0) билан бошлади.
Комментарии