
"Манчестер Сити" Жанлуижи Доннарумма трансфери устида иш олиб бормоқда
Журналист Альфредо Педулланинг маълумотига кўра, "Манчестер Сити" Жанлуижи Доннарумма учун ПСЖга тахминан 30 миллион евро тўлашга тайёр. Бу сумма келишувни амалга ошириш учун етарли бўлиши кутилмоқда.
Томонлар яқин кунларда келишувга эришиши мумкин – музокаралар узлуксиз давом этмоқда. Футболчининг ўзи эса "шаҳарликлар" билан шахсий шартнома борасида келишиб олган.
Аввалроқ парижликлар Доннарумма учун 45–50 миллион евро талаб қилганди, аммо ҳозирги вазиятда 26 ёшли дарвозабонни арзонроқ нархга қўйиб юбориш эҳтимоли катта.
Комментарии