"Манчестер Сити" ёзда "Байер" ярим ҳимоячиларидан бирини жамоага олиб келади

BEPUL PROPAN

"Байер" ярим ҳимоячиси Эсекиэль Паласиос фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "El Intransigente" нашри хаабар берди.

Манба маълумотларига кўра, "шаҳарликлар" 26 ёшли аргентиналик футболчини ёздаги трансфер мақсадлари рўйхатига киритган. Таъкидланишича, "Манчестер Сити" учун келишув осон кечмайди, сабаби "Байер" ярим ҳимоячини яхши таклиф бўлсагина қўйиб юборишга рози.

Аввалроқ, Манчестер клуби "Байер"нинг яна бир ёш ва иқтидорли ярим ҳимоячиси Флориан Вирцга ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Маълумот учун, жорий мавсумда Паласиос барча мусобақаларда 33 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию