“Манчестер Юнатед” янги ўйинчи учун 28 миллион евро таклиф қилди

  • 6 декабря, 08:24
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигаси вакили “Манчестер Юнайтед” грециялик 18 ёшли ярим ҳимоячи Христос Музакитис учун “Олимпиакос”га 28 млн евро таклиф қилди.

Tecno

Бу ҳақда Goal ва Sport Time каби манбалар хабар берди.

Маълум бўлишича, манчестерлик скаутлар бир йилдан ортиқ вақт давомида грек футболчисини мунтазам  кузатиб келган ва якунда ўйинчини жамоага қўшиб олиш бўйича бир тўхтамга келган.

Жорий мавсумда Музакитис барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, икки голли узатма амалга оширган. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати15 миллион еврога тенг.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию