"Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" тўқнашувида энг кўп гол урган 7 футболчи
Айни пайтда Англия чемпионат 12-турининг марказий ўйинида "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" жамоалари тўқнаш келишмоқда.
Қуйида мазкур жамоалар тўқнашувида энг кўп гол урган 7 та футболчи ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
4-7. Тедди Шерингем - 4 гол
Шерингем 1998-2001 йиллар давомида "Манчестер Юнайтед" жамоаси либосида 46 та голга муаллифлик қилган. Тедди ана шу голларининг 4 тасини "Арсенал" билан ўйинларда нишонлаган.
4-7. Криштиану Роналду - 4 гол
Португалиялик ҳужумчи 2003-2009 йилларда "қизил иблислар" сафида "канонирлар" дарвозасини тўрт марта ишғол этган. Роналду умумий ҳисобда "МЮ" рақибларини 118 марта ранжитишга муваффақ бўлган.
4-7. Парк Жи Сун - 4 гол
Жанубий Кореялик ярим ҳимоячи 2005-2012 йилларда Манчестерликлар учун 27 та голга муаллифлик қилган. Пак ана шу голларининг 4 тасини Арсен Венгер мураббийлик қилган жамоа дарвозасига йўллаган.
4-7. Фредди Юнберг - 4 гол
Швециялик вингер 1998-2007 йиллар мобайнида "Арсенал" таркибида 73 та гол урган. Юнберг "Манчестер Юнайтед" билан ўйинларда тўрт марта ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Комментарии