“Манчестер Юнайтед” 150 миллионлик футболчидан воз кечди

  • 13 марта, 2023, 12:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббий Эрик тен хаг ҳужум чизиғида А Серия тўпурари Виктор Осимхенни кўрмоқчи эди.

Tecno

Клуб раҳбарияти ҳам бу трансферни амалга оширишга розилик берди. Манчестерликлар нигериялик тўпурар учун 100 миллион евро ажратганди.

Бироқ, “Наполи”нинг талаби АПЛ клубини мақсадидан қайтарди. Неаполликлар ўз тўпурари учун 150 миллион евро  талаб қилмоқда. Бу сумма “Манчестер Юнайтед”ни қониқтиргани йўқ.

Осимхен жорий мавсумда Италия чемпионатида 22 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 19 маротаба ишғол қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию