"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг якка пешқадамига айланди

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг қолдирилган биринчи тур ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан беллашди.

Tecno

Ўйин "қизил иблислар"нинг устунлигида кечди. 71-дақиқада Поль Погба Маркус Рэшфорднинг узатган пасини тўхтатмасдан дарвозага йўллаб, жамоасига ғалаба олиб келувчи голни киритди.

Ғалабадан сўнг МЮ АПЛ турнир жадвалида 36 очко билан якка пешқадамга айланиб олди, "Бёрнли" 16 очко билан 16-ўринда қолди.

Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию