"Манчестер Юнайтед" "Байер" билан музокара ўтказишдан воз кечди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" Леверкузеннинг "Байер" клуби ярим ҳимоячиси Кай Хаверцга қизиқиётгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Tecno

Аммо МЮ футболчи трансферидан воз кечди, дея хабар бермоқда Athletic нашри. Бунга немис клуби Хаверц учун 100 миллион евро талаб қилгани сабаб бўлган. "Қизил иблислар" раҳбарияти клуб билан музокаралар ўтказишдан ҳам воз кечган.

Энди "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм" хавбеки Гарри Уинкс ва "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш трансфери билан шуғулланмоқчи.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию