
“Манчестер Юнайтед” Европа лигасини ютса, 100 миллион фунтлик футболчига эга бўлади
“Манчестер Юнайтед” ички чемпионатда ишлари юришмаётганига қарамай, Европа лигасида муваффақиятли одимламоқда.
Рубен Аморим шогирдлари “Лион” билан тўқнашувда рақибини қийинчилик билан бўлса ҳам ортла қолдирди ва бош соврин учун юришни давом эттирмоқда.
Агар манчестерликлар Европа лигасида ғолиб чиқса, келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Қитъанинг энг нуфузли турнирига чиққан клублар қаторида “Юнайтед” ҳам 80 миллион фунт миқдорида мукофот пули олади.
Манчестерлик бу маблағни қатор гранд клублар нишонида турган Тайлер Диблинг трансферига йўналтиришни мўлжалламоқда.
“Саутгемптон” ўз футболчисини 100 миллион фунтга баҳолаяпти. Манчестер суперклуби 19 ёшли футболчини олиш учун катта сумма тўплаши керак. Бунинг энг осон йўли эса, Европа лигасида ғолиб чиқиб, Чемпионлар лигасига йўлланма олишдир.
Комментарии