"Манчестер Юнайтед" Лукакуга ўринбосар топиб қўйди

  • 15 апреля, 2019, 10:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Лион" клуби дарвозабони Мусса Дембеле "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра манкуанликлар 22 ёшли франциялик футболчини мавсумлар оралиғида жамоадан кетиши мумкин бўлган Ромелу Лукакуга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Таъкидлаш лозимки, МЮ бу борада "Арсенал" билан рақобатлашишига тўғри келади. Боиси, “канонирлар” ҳам Дембеле учун кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, “Лион” Дембелени ўтган ёз Шотландиянинг “Селтик” клубидан сотиб олган эди. У жорий мавсум 40та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 6та ассист ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию