“Манчестер Юнайтед” “Ньюкасл” футболчисини сотиб олмоқчи

  • 23 августа, 2022, 17:50
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл" ҳужумчиси Аллан Сен-Максиминни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрмоқчи, деб хабар беради ESPN.

Tecno

Ёзги трансфер ойнасида 25 ёшли франциялик футболчига "Челси" ва "Тоттенхэм" клублари ҳам қизиқиш билдиришган эди. Бироқ томонлар трансфер бозорида бир қарорга кела олишмаган.

Ҳужумчи 2019 йилда "Ницца"дан "Ньюкасл"га ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2 йилдан кейин якунига етади.

Жорий мавсумда Сен-Максимин “қора-оқлар” сафида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” портали ҳужумчининг нархини 32 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию