“Манчестер Юнайтед” орзусидаги суперҳужумчини қўлга киритди

  • 30 июля, 2023, 10:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” Криштиану Роналду жамоадан кетганидан бери кўп гол ура оладиган ҳужумчи қидираётган эди.

Tecno

Ниҳоят, манчестерликлар “Аталанта” билан даниялик тўпурар Расмус Хёйлунн трансфери бўйича келишувга эришди.

Sky Sports нашрига кўра, англияликлар 20 ёшли ҳужумчи учун италияликлар 64 миллион фунт тўлайди ва яна 8 миллион фунт бонус тўланиши кўзда тутилган.

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг марказий ҳужумчи позициясига Ҳарри Кейн, Виктор Осимхен, Ренжаль Коло Муани каби тўпурарларни мўлжаллаган эди. Бироқ, бу форвардлар трансфери клубга қимматлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Meksikanes TV
30/07/2023 14:29
Хато кимелар админлар Хар сарлавхада хатолар