
“Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити”ни асалари бирлаштирди(фото)
20 июль куни АҚШнинг Хьюстон шаҳрида ўтадиган “Манчестер Юнайтед” хамда “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинида ҳар иккала жамоанинг либосларида асалари суратлари туширилган бўлади.
Манчестер шаҳрининг машҳур тимсоли бўлган асаларилар май ойида бўлиб ўтган Манчестердаги теракт қурбонлари хотираси тимсолига айланади.
Терактдан сўнг ва Британиядан бошқа ерда ўтган илк дербидан сўнг, ушбу либослар ауксионда сотувга қўйилади ва ундан тушган даромадлар терактдан азият чекканларга ёрдам берувчу “Биз Манчестерни яхши кўрамиз” фондига ўтказиб берилади.
Қайд этиш жоиз, асаларилар 1842 йилдан буён Манчестер шаҳрининг тимсолларидан бири саналади ва шаҳар гербида ҳам у тасвирланган.
Комментарии