“Манчестер Юнайтед” зўр ҳужумчини сотиб олиши мумкин

  • 9 августа, 2022, 20:44
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Атлетико" ҳужумчиси Альваро Мората "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин.

Tecno

“ESPN” нашри хабарига кўра, 29 ёшли футболчининг вакиллари “Манчестер Юнайтед”нинг “Болонья” ҳужумчиси Марко Арнаутовични сотиб олиш борасидаги таклифи рад этилгач, унинг хизматларини инглиз клубига таклиф қилган.

Мората сўнгги икки мавсумни "Ювентус"да ижара асосида ўтказди, бироқ шартнома муддати тугагач, клуб уни сотиб олишдан бош тортди. 2021/22 йилги мавсум испаниялик футболчи Италия клубининг барча мусобақалар доирасидаги 48 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Унинг "Атлетико" билан шартномаси 2023 йилнинг июнида якунига етади. “Transfermarkt” портали футболчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию