“Манчестер Юнайтед”нинг ёздаги асосий трансфер нишони белгиланди

  • 20 января, 2022, 14:38
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” мавсум якунлангач, биринчи бўлиб “Вест Хэм” юлдузи Деклан Райсни олишга қарор қилди. Бироқ "болғаурарлар"ни бу трансферга кўндириш осон бўлмайди. 

Tecno

Клуб мутасаддилари 22 ёшли ярим ҳимоячи ёрдамида майдон марказини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда. Манчестерликлар Декланни бир неча мавсумдан бери синчиклаб кузатиб келмоқда ва бу футболчи мунтазам барқарор ўйин кўрсатаётгани билан кўп грандларнинг  эътиборини қозонган.

“Вест Хэм” етакчиси Деклан Райс жорий мавсумда барча турнирларда 27 маротаба майдонга тушиб, учта гол ва тўртта голли пас муаллифи бўлди.

Истеъдодли ярим ҳимоячи 2019 йилдан бери Англия терма жамоасига мунтазам жалб қилинмоқда. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию