Манчестерликлар бу ўйинчи учун 115 миллион фунт тўлашдан бош тортди

  • 17 августа, 08:23
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ёзги трансферлар даврида таркибини кучайтиришга эътибор бериб келаётган “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти муҳим трансфер нишонидан воз кечишга қарор қилди.

Tecno

Бош мураббий Рубен Аморим жамоаси таркибида “Брайтон” таянч ярим ҳимоячиси Карлос Балебани кўрмоқчи эди.

The Athletic нашрининг ёзишича, “Брайтон” 21 ёшли камерунлик ўйинчи учун манчестерликлардан 115 миллион фунт стерлинг (133,4 мллион евро) талаб қилган. “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари бу нархни сунъий кўтарилган, деб ҳисоблаб, трансферни амалга оширмайдиган бўлди.

Манбанинг таъкидлашича, Карлос Балебанинг ўзи ҳали ҳамон “Манчестер Юнайтед”га трансфери амалга ошишидан умид қиляпти.

Балеба ўтган мавсумда барча турнирларда 40 та учрашувда қатнашди, рақиблар дарвозасини тўрт бор ишғол қилди ва жамоадошларига бир жуфт голли пас узатди. “Брайтон” билан амаодаги шартномаси 2028 йилнинг ярмигача давом этадиган ўйинчини Transfermarkt портали экспертлари 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию