Манчестерликлар энди рақибдан пул олиб ўйнамоқчи

  • 15 сентября, 07:51
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европа кубокларида иштирок этиш имкониятидан бебаҳри қолган “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти қўшича даромад олиш усулларини қидирмоқда.

Tecno

The Sun нашрининг ёзишича, манчестерликлар ўйинлар жадвалидаги бўш вақтлардан унумли фойдаланиб, маълум миқдордаги тўлов эвазига Еврокубокларга чиқа олмаган бир неча жамоалар билан ўртоқлик учрашувларини ўтказиш бўйича музокара бошлаган.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти “Милан”, “Лацио”, “Лейпциг” ва “Севилья” билан ўртоқлик ўйинларини ўтказишни режалаштирмоқда.

“Манчестер Юнайтед” ўртоқлик ўйинларини Англиядан ташқарида, масалан, Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этиш ғоясини илгари суряпти.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию