Манчестерни 11 нафар футболчи тарк этади

  • 6 декабря, 08:50
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоа натижаларини ижобий томонга буришга ҳаракат қилаётган бош мураббий Рубен Аморимни қўллаб-қувватлашга ва келаётган ёзда янги футболчиларни сотиб олишга тайёр.

Tecno

Бироқ, бунинг учун манчестерликлар таркибдаги бир қатор ўйинчиларини сотиши ёки қўйиб юбориши талаб этилади. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

Манбанинг хабар беришича, манкунианлар ярим ҳимоячилардан Бруну Фернандеш, Каземиро, Кобби Майну, Мануэл Угарте, ҳимоячилар Гарри Магуайр, Тирелл Маласиа, ҳужумчилар Жейдон Санчо, Маркус Рэшфорд, Жошуа Зиркзее ва Расмус Хойлунд билан хайрлашиши мумкин.

Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» дарвозабон Алтай Байиндирни ҳам қўйиб юбориши эҳтимоли катта.

Таъкидланишича, “Манчестер Юнайтед” келаётган ёзда бир нечта ярим ҳимоячи, янги дарвозабон ва қанот ҳужумчисини сотиб олиши кутиляпти.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию