Манчестернинг икки клуби Семеньога жиддий қизиқиш билдирмоқда

CHERY AUTO

"Борнмут" футболчиси Антуан Семеньо қишки трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши кутилмоқда, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо. 

Tecno

Журналистнинг сўзларига кўра, унга айни пайтда жиддий қизиқиш билдираётган икки жамоа бор. Булар "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед". Вингернинг товон пули 65 миллион фунт стерлингни ташкил қилади. Шартномадаги бу банд эса 10 январгача амал қилиши кўзда тутилган. 

Manchester City v Bournemouth - Premier League

Семеньога "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ҳам қизиқиш билдирганди. "Қизиллар" ноябрь ойида у ҳақида маълумотлар олиш мақсадида футболчининг агенти билан боғланишган. Шундан кейин жамоа томонидан ҳеч қандай ҳаракат бўлмаган. "Шпорлар" билан бўлган вазият ҳам деярли шунақа. 

Антуан ушбу мавсумни ажойиб ўтказмоқда. У "Борнмут" таркибида 16 та учрашувда қатнашиб, 7 та гол урган ва 3 та ассист амалга оширган. Маълумот учун, 25 ёшли вингер 2023 йили "Бристол"дан 10 миллион евро эвазига дорсетликлар сафига келиб қўшилган. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию