Мане: "Роналду – ҳар куни меҳнат қиладиган ва 40 ёшида ҳам ғалабага чанқоқ спортчи"
"Ан-Наср" футболчиси Садио Мане жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб, унинг меҳнаткашлиги ва профессионаллигига юқори баҳо берди.
"У билан шахсан танишганимдан олдин ҳам унинг ўйинларини ТВ орқали кўрардим, у ҳақидаги янгиликларни ўқирдим – унинг профессионаллиги, менталитети, ўта жиддий муносабати ҳақида. Бу ерга келиб, у билан юзма-юз кўришганимда ҳам айнан шу хусусиятларни кўрдим.
У ажойиб инсон. Ҳар куни тинмай меҳнат қилади ва 40 ёшга кирганига қарамай, ҳали ҳам ғалаба қозонишни, максимал даражада ўйнашни истайди. У ҳар жиҳатдан мукаммал спортчи".
Рио Фердинанд билан суҳбатда, собиқ "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Роналду ҳали ҳам машғулотга биринчи келиб, охирида кетадими, деб сўраганида, Мане шундай жавоб берди:
"Бироз фарқ бор, лекин у ҳамон тўғри йўлда. Машғулот – унинг қонида бор нарса. Ҳа, у одатда эрта келади ва бошқалар каби кетади, лекин жамоага кўрсатаётган таъсири – бетакрор", - дея таъриф бериб ўтди сенегаллик ҳужумчи.



Комментарии