Мане Салоҳ билан келишмовчилик бўлгани ҳақида гапирди
"Ан-Наср" вингери Садио Мане "Ливерпуль"даги ўйинларини эслади.
"Ливерпуль"да ажойиб даврни бошдан ўтказганман. Айниқса, Салоҳ билан зўр тандем эдик. Мо жуда ажойиб футболчи. Бироқ ундан ғазабланган ўйинларим ҳам йўқ эмас. "Бёрнли" билан ўйинни эслайман. У менга тўпни узатиши керак бўлган вазиятда дарвозага тепишни тўғри деб билди. Бундан жуда жаҳлим чиқди. Эртаси куни у олдимга келиб, гаплашиб олсак майлими деди. Ҳа, бемалол деб жавоб бердим. Сенга тўп узатишни истамади деб ўйлайсанми? Тўпни қабул қилиб олган вақтим узатма амалга оширишга имкон топмадим, шу сабаб дарвозага тепдим. Сенга ҳеч қандай қаршилик қилишни хоҳламайман. Агар очилганингни кўрганимда тўпни узатган бўлардим деди. Мен эса ҳаммаси ортда қолди хавотир олма деб жавоб бердим", - деди сенегаллик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли футболчи "қизиллар" сафида 2016-2022 йиллар оралиғида тўп тепган эди.



Комментарии