
Маргарита ва Моника Нью-Йоркда қовун тушурди
Россиялик Маргарита Гаспарян ва руминиялик Моника Никулеску Нью-Йорк шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг финалида иштирок этди.
Маргарита ва Моника мазкур босқичда хорватиялик Дария Юрак ва испаниялик Мария-Хосе Мартинес-Санчесга 5:7, 6:2, 7:10 ҳисобида мағлубиятга учраб, бош совриндан қуруқ қолишди.
Шу тариқа турнир ғолибига айланган Юрак ва Мартинес-Санчес тандеми ташкилотчилар томонидан 12,300 АҚШ доллари билан тақдирланди.
Комментарии