Марио Лемина "Монако"га ўтишга яқин

CHERY AUTO

"Саутгемптон" ярим химоячиси Марио Лемина "Монако"га ўтиши мумкин.

Tecno

Маълумотларга кўра, 25 ёшли футболчи "монегасклар" билан шартнома борасида келишиб олган.

Томонлар футболчининг трансфери борасида музокара ўтказишмоқда. "Монако" ярим химоячисни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. Леминанинг трансфер нархи 20 млн еврога бахоланмоқда.

Маълумот учун, Лемина 2017 йилдан буён "Саутгемптон"да фаолият олиб боради. Сўнгги мавсумда, АПЛ доирасида 21 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урган ва яна битта голли узатмани амалга оширган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию