Маркиньос “Реал”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

CHERY AUTO

ПСЖ клуби ҳимоячиси Маркиньос ЕЧЛ 1/8 финали доирасида “Реал”га қарши кечадиган жавоб баҳсида иштирок эта олмаслиги мумкин. Француз нашрларида ёзишларича, футболчи Франция чемпионати 27-тури доирасида “Марсел”га қарши кечган учрашувда жароҳат олди.

Tecno

23 ёшли футболчи мушакларидан ва белидан жароҳат олганлиги айтилмоқда. Унинг мадридликларга қарши баҳсга қадар сафга қайтиши сўроқ остида турибди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ, Неймар ҳам мазкур беллашувда жароҳат олгани ва ушбу ўйинни ўтказиб юбориши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию