"Марсель" Милик масаласида "Наполи" билан тил топиша олди

  • 18 января, 2021, 10:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Марсель” польшалик ҳужумчи Аркадиуш Миликнинг трансфери борасида “Наполи” билан музокараларнинг якуний босқичига чиқди.

Tecno

Унга кўра, 26 ёшли футболчи француз клубига 11,5 млн евро эвазига 1,5 йилга ижарага ўтади. Айтиш керакки, ушбу маблағнинг 3,5 миллиони бонус ҳисобида берилади. Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда.

Бундан аввалроқ, “Наполи” Милик учун 15 млн евро талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Аркадиуш Милик жорий мавсум “Наполи” сафида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушгани йўқ.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию