Мартинес Лондоннинг гранд клубига ўтмайди!

CHERY AUTO

"Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинес "Челси" сафига ўтмайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. Унга кўра, лондонликлар аргентиналик посбон бўйича фаол музокара олиб бораётган жамоалар қаторида эмас.

Tecno

Маълумотларга кўра, бу ёзда "арисьократлар" умуман Мартинес билан боғланмаган — клуб диққатни бошқа позицияларини кучайтиришга қаратаётган экан.

2024/25 йилги мавсумда 32 ёшли Мартинес барча турнирларда 53 ўйинда қатнашиб, 61 гол ўтказиб юборди ва 16 марта дарвозасини "қуруқ" сақлади. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 20 миллион евро деб баҳолаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию