Машҳур клуб бош мураббийи вафот этди

  • 9 октября, 14:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аргентинанинг энг машҳур клубларидан ҳисобланган “Бока Хуниорс” бош мураббийи Мигель Анхель Руссо 69 ёшида фавот этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Tecno

Тажрибали мутахассис сентябрь ойида организмига инфекция тушиши оқибати мазаси қочиб, шифохонага ётқизилган эди. У ерда мураббийнинг аҳволи янада оғирлашди ва шифокорларнинг хатти-ҳаракатига қарамай, Руссо ҳаётдан кўз юмди.

- Сўнгги лаҳзага қадар Мигель Анхель Руссо футболга содиқ қолди. Унинг ёрдамчиси Клаудио Убеда бош мураббий шифохонадалигида ҳам клубдаги ишларнинг ҳаммасидан хабардор бўлиб турганини маълум қилди. У ўз ишига фидокор эди, ҳам ўйинчи, ҳам мураббий сифатида мустаҳкам иродага эга ҳақиқий жангчи эди, - дейилади клуб баёнотида.

Руссо ўйинчи сифатида бутун фаолиятини “Эстдиантес” жамоасида ўтказган. 1989 йили мураббийлик фаолиятини бошлаган мутахассис “Ланус”, “Велес Сарсфилд”, “Сан-Лоренсо”, “Ан-Наср”, “Мильонариос”, “Эстудиантес” ва “Бока Хуниорс”да ишлаган.

 Мигель Анхель Руссо илгари “Бока Хуниорс”да 2007, 2020-2021 йиллари ишлаган ва 2025 йили яна клубга қайтган эди. 2007 йили бу жамоа билан Либертадорес кубогида ғолиб чиққан.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию