Машҳур юлдуз барибир “Барса”ни тарк этадиган бўлди
Ўн йил давомида “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келган германиялик маҳоратли дарвозабон Марк-Андре тер Штегеннинг клубдаги келажаги ҳамон мавҳум бўлиб турибди.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, 33 ёшли голкипер фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича бир қарорга келиши талаб этилади.
Айни пайтда жароҳатини даволатаётган тер Штеген ўтган мавсумдаёқ асосий дарвозабон мақомини йўқотган. Бу аҳволга тушишига клуб раҳбарияти ва Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги мураббийлар штаби билан зиддиятга боргани сабаб бўлган эди.
Марк-Андре тер Штеген жамоада қоладиган бўлса, захирада ўтиришига тўғри келади. Чунки ёзда жамоага келган Жоан Гарсия мураббийлар ишончини тўлиқ оқлади. Иккинчи рақамли дарвозабон сифатида Войцех Шчесни белгиланган.
Тер Штеген 2026 йилнинг ёзида бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчи. Германия терма жамоаси дарвозасидаги ўрнини сақлаб қолиш учун у мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Шу боис, Марк-Андре қишки трансферлар ойнаси очилиши билан ўзига имконият берадиган бошқа клубга ўтиши мумкинлиги айтиляпти.



Комментарии