Мбаппе катта гапириб қўйди

  • 21 июня, 2023, 09:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

ПСЖ ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2023 йил бўймча ўзининг “Олтин тўп”ни олиш имкониятини жуда юқори баҳоламоқда.

- Шахсий совринлар ҳақида гапириш қийин. Чунки бу вазиятда ўзингни ҳаммани олдида кўрсатишинг керак бўлади. Бу ҳолат кўпчиликка ёқмайди.

Совринни ютиш талаблари қандай? Ёрқин футбол намойиш қилиб, майдонда асосий ролни ўйнашми? Мен бу талабларга тўлиқ жавоб бераман.

Ҳаммасини вақт кўрсатади. Танловни бошқалар қилади, лекин мен ҳамон бу борада умидимни узганим йўқ, - деди Килиан Мбаппе.

“Олтин тўп” соврини ғолиби 6 сентябрь куни эълон қилинади. Тақдирлаш маросими 30 октябрга белгиланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию