
Мбаппе "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ушбу мавсум якунларига кўра "Олтин тўп" совринига асосий даъвогари кимлигини айтди. Француз футболчиси терма жамоадаги шериги ва ПСЖдаги собиқ жамоадоши Усмон Дембелени танлади.
"Мен "Олтин тўп"ни Дембелега берган бўлардим. Мен у учун албатта овоз бераман. Ямал ва Дембеле ўртасида танлов бўлса, мен Усмонни танлайман. Менинг овозим аниқ", – дея Мбаппенинг сўзларини келтиради Barca Universal.
Жорий мавсум барча мусобақаларда 28 ёшли Дембеле 49 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол ва 15 та ассист қайд этган.
Комментарии